Арипов амалдорларга дини ёки мансабини танлаши кераклигини айтдими?
Жамият
−
14 Сентябрь 2023
28472Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов амалдорларга динни ёки давлатдаги ишини танлаши кераклигини айтгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов мазкур ҳолат юзасидан изоҳ берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 10 сентябрь куни Абдулла Арипов бошчилигида Вазирлар Маҳкамаси биносида давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари иштирокида ўтказилган махсус мажлис тафсилотлари нотўғри талқин қилинмоқда.
“Гўёки Бош вазир амалдорларга қарата динни ёки давлатдаги ишини танлаши кераклигини айтгандек қилиб тарқатилаётган хабарлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди. Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунида фуқароларнинг диний эркинлиги ва диний эътиқоди ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлаб қўйилган. Блогерлардан текширилмаган ва ёлғон ахборотларни тарқатмасликларини, тармоқ фойдаланувчиларидан эса бундай мавзудаги хабарларга умуман ишонмасликларини сўраймиз”, дейди Бекзод Ҳидоятов.
LiveБарчаси