Аргентинадаги ўйинда футболчини тутқаноқ тутди (видео)
Спорт
−
18 Март
8084Аргентина чемпионати доирасидаги “Эстудиантес” – “Бока Хуниорс” ўйини футболчининг тутқаноқ тутиши оқибатида тўхтатилди. Бу ҳақда ESPN хабар берди.
Манбага кўра, “Эстудиантес” футболчиси Хавер Альтамиранони 26-дақиқада тутқаноқ тутган. Футболчи тез ёрдам машинасида шифохонага олиб кетилган. Кейинроқ клуб футболчининг ҳолати яхши эканлигини маълум қилди.
Альтамирано рақиб футболчилари билан тўқнашувсиз ёки бошқа эҳтимолий таъсирларсиз ҳушидан кетган. Ўша пайтда яқин атрофда бўлган футболчилар унга ёрдам кўрсатиб, дарҳол тиббиёт ходимларини чақирган.
“Эстудиантес” - “Бока Хуниорс” учрашуви номаълум муддатга қолдирилди, ўйин санаси кейинроқ эълон қилинади.
LiveБарчаси