Аргентина ўз рекордини янгилади

Спорт

image

Футбол бўйича Аргентина терма жамоаси Жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги мағлубиятсиз сериясини 23 та ўйинга етказди.

Мураббий Лионель Скалони шогирдлари ЖЧ-2026 саралаш босқичида Боливияни сафарда мағлуб этди (3:0).

Жанубий Америкадаги рекорд Бразилия терма жамоасига тегишли – кетма-кет 34 ўйинлик мағлубиятсиз серия.

Жаҳон чемпионати саралашидаги рекордчи 1993 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда 66 ўйинда мағлубиятга учрамаган Испания терма жамоаси ҳисобланади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг