Аргентина ҳар қандай рақибга қарши ўйнашга тайёр – Лионель Месси
Спорт
−
27 Сентябрь 2022
3019Аргентина терма жамоаси ва Франциянинг ПСЖ клуби футболчиси Лионель Месси 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати олдидан мусобақа ҳақида фикр билдириб, Аргентинанинг ҳар қандай жамоага қарши ўйнашга тайёр эканлигини айтди. Бу ҳақда Мессининг сўзларига таяниб, “Sport” нашри хабар берди.
“Аргентина ҳар қандай рақибга қарши ўйнашга тайёр. Ҳар бир учрашувда биздан нима талаб қилинишини аниқ биламиз. Шунингдек, мураббийлар штаби ҳам ўйинларга яхши тайёргарлик кўрмоқда. Ғалабалардан сўнг жамоа яхшироқ ўйнай бошлайди ва эркинроқ ҳаракат қилади. Биз бир-биримизни яхшироқ биламиз, чунки узоқ вақтдан бери бирга ўйнаяпмиз.
Мақсадимиз худди шу йўналишда ҳаракат қилиш ва Жаҳон чемпионатида қўлимиздан келганича ўйин кўрсатишдир. Биламизки, Жаҳон чемпионати қийин мусобақа ҳисобланади. Энг майда деталлардаги хатолар сизни турнирдан чиқариб юбориши мумкин. Аммо жамоамиз ҳар қандай рақиб билан беллашишга ва курашишга тайёр”, деган ПСЖ футболчиси.
Маълумот учун, жорий мавсумда 35 ёшли футболчи ПСЖ сафида 11 та учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 8 та голли узатма амалга оширди. “Тransfermarkt” портали аргентиналик иқтидор эгасини 50 миллион еврога баҳоламоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь