Аразлашув: Мелони саммитда Трамп билан ёнма-ён туришдан бош тортди

Олам

image

Италия Бош вазири Жоржа Мелони Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғандан НАТО саммитида уни АҚШ Президенти Дональд Трамп билан ёнма-ён қўймасликни сўради. Бу ҳақда “Haberler” хабар берди.

Анқарада ўтаётган НАТО етакчиларининг 36-саммити нафақат хавфсизлик масалалари муҳокамаси, балки АҚШ Президенти Дональд Трамп ва Италия Бош вазири Жоржа Мелони ўртасидаги таранг муносабатлар ҳақидаги хабарлар билан ҳам диққат марказида бўлиб турибди.

“Haberler”нинг ёзишича, Италия ҳукумати раҳбари саммит мезбони Ражаб Тойиб Эрдўғанга мурожаат қилиб, расмий тадбирлар давомида уни Трампнинг ёнига қўймасликни илтимос қилган.

Нашрга кўра, бунга икки сиёсатчи ўртасида давом этаётган оммавий даҳанаки жанг сабаб бўлган. Туркияга сафардан бироз олдин Трамп ижтимоий тармоқларда Мелонига қаратилган пост қолдириб, унда “Уни четлатиш учун ордер керак” деган иборани ишлатган.

Нашр талқинига кўра, Мелонининг илтимоси янги низоли вазиятдан қочиш мақсадида расмий суратга тушиш маросими пайтидаги протокол бўйича жойлашиш ва саф тортишга тегишли бўлган.

Етакчиларнинг биргаликдаги умумий сурати тушилаётган вақтда журналистлар эътиборини иштирокчиларнинг жойлашуви ўзига тартган. Мелони Испания Бош вазири Педро Санчеснинг ёнидан жой олган ва Трампдан сезиларли даражада узоқ масофада турган. 

Эслатиб ўтамиз, сиёсатчилар ўртасида катта можаро келиб чиққан эди. Трамп Италия Бош вазири Жоржа Мелони G7 саммити пайтида “у билан суратга тушишни ўтиниб сўраганини” даъво қилганди. Кейинчалик Италия Бош вазири Америка етакчисининг бу сўзларини уйдирма деб атаб, рад этди.

Ушбу шов-шувли можаро фонида дарҳол Италия Ташқи ишлар вазири Антонио Таяни АҚШга режалаштирилган ташрифини бекор қилди. Трамп эса Мелони билан бошқа дўст бўлишни истамаслигини баён этди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг