Apple яна бир давлатда iPhone телефонларини йиғишни бошлайди
Технология
−
03 Май 2023
12752Apple iPhone 14 телефонларининг йиғилиши геолокациясини кенгайтирди. Энди бундай русумли телефонлар Бразилияда ҳам йиғилишни бошлаган. Бу ҳақда "The Apple Post" нашри хабар берди.
Ҳозирда Бразилияда iPhone 14 нинг фақат асосий модели ишлаб чиқарилмоқда, чунки ҳали ҳеч бир фойдаланувчи BR/A идентификаторига эга iPhone 14 Pro ёки iPhone 14 Pro Max сотиб олгани ҳақида хабар бермаган. Хитойдан Бразилияга жўнатилган Apple смартфонлари BZ/A ёки BE/A ёрлиғига эга.
Apple бундан аввал ҳам iPhone смартфонларини Бразилияда йиғган. Компания iPhone 13 телефонларини ҳудудида ишлаб чиқарган. iPhone SE ҳам Бразилияда йиғилган, чунки компания маҳаллий солиқлар туфайли мамлакатда арзонроқ моделларни йиғишга уринмоқда. Деярли барча Apple қурилмаларини ўз ичига олган маҳсулотларнинг рўйхати бўйича импорт божлари Бразилияда жуда юқори ҳисобланади.
Хитой ҳали ҳам Apple телефонларини ишлаб чиқаришнинг катта қисмини ташкил қилса-да, компания сўнгги йилларда Вашингтон ва Пекин ўртасидаги кескинлик ва Хитойнинг COVID-19 чекловлари туфайли бошқа мамлакатлар билан диверсификация қилишга интилмоқда.
Бразилияда iPhone'ни йиғиш фақат маҳаллий бозорга қаратилган бўлса ҳам, бу мамлакатда Apple смартфонларининг тақчиллигини олдини олади. Шунингдек, Apple жорий йилда iPhone 15'ни Хитой ва Ҳиндистонда бир вақтнинг ўзида йиғишни бошлашни режалаштираётгани маълум қилинди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь