Apple ва Оқ уй коронавирусга қарши иш бошлади

Олам

image

Apple компанияси ва Оқ уй ўзаро ҳамкорликда “COVID-19” деб номланган илова ва веб-сайт устида ишлаётганини расмий маълум қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар бермоқда.

Иловада фойдаланувчиларга коронавирус белгилари ва хавф омиллари ҳақида саволлар берилади ва кейин тегишли тавсиялар тақдим этилади. Шунингдек, дастурда коронавирус инфекцияси ҳақида тез-тез сўраладиган саволларга жавоблар ёзиб борилади.

Apple фойдаланувчиларнинг жавобларини тўпламаслигини маълум қилди. Хабар берилишича, сайт Windows тизимида ишловчи компьютерлар учун, илова эса турли платформалардаги телефонлар учун ишлайди.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё миқёсида коронавирусга чалинганлар 599 387 кишини ташкил этмоқда. Ушбу касалликдан бугунгача 27 413 киши вафот этди. Касалланганларнинг 134 943 нафари вирусдан буткул фориғ бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Apple Оқ уй

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг