Apple плагиатда айбланди 

Технология

image

Apple янги маҳсулотларининг тақдимоти чоғида Apple Watch’нинг тўлиқ клавиатураси ҳақида маълум қилган. У ўтган ой App Store’дан ўчирилган FlickType иловасининг аниқ нусхаси. Бу ҳақда FlickType дастурчиси Коста Элефтериу маълум қилди.

“Энди биз ҳамма нарсани тушуняпмиз, судда кўришгунча, Apple”, деб ёзган Элефтериу. 

Элефтериу Apple’нинг технологияни сотиб олишга уринишлари ҳақида гапирган. Таъкидланишича, у бу таклифни рад этган, шундан сўнг дастур билан боғлиқ муаммолар пайдо бўла бошлаган. 

Қайд этилишича, Элефтериу Apple’ни нусха кўчириш технологияси ва адолатсиз рақобат учун судга бермоқчи. 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 сентябрь куни Apple компанияси ўзининг навбатдаги маҳсулотларини намойиш қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

227

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг