Тим Кук янги iPhone, iPad ва Apple Watch’ни тақдим қилди (фото)

Технология 12398
image

14 сентябрь куни АҚШнинг Apple компанияси ўзининг навбатдаги маҳсулотларини намойиш қилди. 

Компания бош директори Тим Кук дастлаб, янги iPad планшетини оммага кўрсатди:

Фото: apple.com
 •  планшет иш фаолиятини яхшилаш учун А13 чипига эга. Бу эса унга ҳар қандай Android планшетидан олти баробар тезроқ бўлиш имконини беради; 

•  Янги iPad 12 мегапикселли кенг бурчакли олд камерага эга;

•  планшетларда Apple Pencil қалами ва клавиатурадан фойдаланиш имконияти бор; 

•  нархи: 329 АҚШ долларидан бошланади; 

•  мавжуд ранглар: космик кулранг ва кумуш.

Бундан ташқари, iPad mini ҳам тақдим этилди. 

•  Қурилма бинафша, юлдуз нури (олтин) ва космик кулранг ва пушти рангларда ишлаб чиқарилади. Процессор 40 фоизга тезлашди. Бу онлайн ўйинлар ўйнашни осонлаштиради.

•  Олд камера, янгиланган iPad каби – 12 МП, кенг оптикали. Шунингдек, ушбу қурилмада янги стерео карнайлар ҳамда беш хил рангдаги ғилофлар ҳам мавжуд.

•  iPad mini Lightning кабелидан воз кечди ва энди USB-C’га эга. Шунингдек, янги қурилмада 5G алоқа стандарти ҳам пайдо бўлди.

•  iPad mini’нинг нархи 499 доллардан бошланади. Келаси ҳафта АҚШда сотувга чиқарилади.

Apple’дан кейинги маҳсулот Apple Watch Series 7 бўлди. 

•  Ушбу маҳсулотнинг таништируви Apple Watch Series 7’нинг велосипедчилар учун афзалликларини тасвирлашдан бошланди.

•  Таъкидланишича, Apple Watch’нинг экрани 20 фоизга катталашган.

•  Apple Watch Series 7 Series 6 га нисбатан 33 фоизга тезроқ қувват олади. Заряд қуввати эса 18 соатга етади. 

•  Шунингдек, ушбу қурилма билан сузиш, ҳатто, 50 метргача чуқурликка шўнғиш мумкин. 

•  Apple Watch Series 7’нинг нархи 199 доллардан 399 АҚШ долларигача.

Apple тақдимотидаги навбатдаги маҳсулот iPhone 13, 13 mini бўлди. 

•  Қурилма А15 bionic процессорига ҳамда иккита камерага эга. 

•  Шунингдек, iPhone 13 беш хил рангдаги корпус ва сув ўтказмайдиган шиша билан қопланган. 

•  Бундан ташқари, iPhone 13’нинг қуввати 12’га қараганда 2,5 соатга кўпроқ ишлайди. 

•  iPhone 13 799 доллардан, 13 mini эса 699 доллардан бошлаб сотувга чиқарилади. 

Apple тақдимотида iPhone 13 Pro ва Pro Max ҳақида ҳам унутишмади. 

iPhone 13 Pro’нинг қуввати аввалги версияларига қараганда 1,5 соат, Pro Max’нинг қуввати эса 2,5 соат кўпроққа етади.

Дисплей ўлчамлари 6,1 и 6,7 дюймга эга. 

Қайд этилишича, нархларни белгилашда инфляция ҳисобга олинган: iPhone 13 Pro 999 доллар, Pro Max эса 1099 АҚШ долларига тенг.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 666
Рейтинг: 3
t
×