Apple ишончсиз ва Америка разведкасига ишлаши фош қилинди – ФХХ

Олам

image

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФХХ) Америка разведкасининг операциясини фош қилди. Унда Apple мобил қурилмаларидан фойдаланилган. Бу ҳақда Россия ФХХ Жамоатчилик билан алоқалар маркази маълум қилди. 

“ФХХ Америка разведка хизматларининг Apple мобил қурилмалари ёрдамида амалга оширилган разведка ҳаракатини фош қилди. Россия телекоммуникация инфратузилмаси хавфсизлигини таъминлаш жараёнида фақат Apple мобил телефонлари фойдаланувчиларига хос бўлган ва ишлаб чиқарувчи томонидан тақдим этилган дастурий заифликлардан фойдаланадиган илгари номаълум бўлган зарарли дастурий таъминот ишлаши оқибатида юзага келган аномалиялар аниқланди”, дейилади расмий хабарда.

Таъкидланишича, ушбу маркадаги бир неча минг телефон аппаратлари вирусга чалинган. Шу билан бирга, маҳаллий абонентлардан ташқари, НАТО блоки ва постсовет ҳудудидаги мамлакатлар, шунингдек, Исроил, Сурия ва Хитойнинг Россиядаги дипломатик ваколатхоналари ва элчихоналарида рўйхатдан ўтган SIM-карталардан фойдаланган ҳолда хорижий рақамлар ва абонентларга ҳам вирус юқтирилгани аниқланган. 

“Россия разведка хизматлари олган маълумотлар Apple компаниясининг миллий разведка ҳамжамияти, хусусан, АҚШ Миллий хавфсизлик агентлиги билан яқин ҳамкорлигидан далолат беради ва Apple фойдаланувчилари шахсий маълумотларининг махфийлигини таъминлаш бўйича эълон қилинган декларациянинг ҳақиқатдан йироқ эканини  тасдиқлайди”, дейилади ФХХ хабарида.

Айтилишича, компания АҚШ разведка хизматларига Оқ уйни қизиқтирган ҳар қандай шахсларни, шу жумладан Россияга қарши фаолиятдаги шерикларини ҳам, ўз фуқароларини ҳам назорат қилиш учун кенг имкониятлар тақдим этади.

Apple эса бу айбловларни рад этган. Компания ҳеч қачон ҳеч қандай ҳукумат билан Apple қурилмаларида айланиб ўтиш механизмини жорий қилиш бўйича ҳамкорлик қилмагани ва қилмаслигини айтган.

Бироқ Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Apple компаниясининг кафолатларига ишонмаслигини билдирган. 

“Ҳар қандай, ҳатто, энг йирик технология компанияси ҳам мафкуравий сабабларга кўра миллий разведка ҳамжамияти билан ҳамкорлик қилишдан бош тортаётганини айтса, бу икки нарсадан бирини англатади: а) у ёлғон гапиради ёки б) у ёпилиш арафасида”, деган Медведев.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия Apple разведка Медведев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг