АПЛ грандларининг чемпионлик имкониятлари эълон қилинди

Спорт

image

31 март куни Англия чемпионатининг 30-тури доирасида “Манчестер Сити” ҳамда Лондоннинг “Арсенал” клублари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтди. Учрашув Манчестер шаҳридаги “Этиҳад Стадиум”да бўлиб ўтди. Манчестерлик Энтони Тейлор бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борган учрашувда дуранг қайд этилди – 0:0.

Кеча бўлиб ўтган яна бир баҳсда “Ливерпуль” ўз майдонида “Брайтон”ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди.

Кечаги ўйинлардан сўнг “Opta” статистик портали Премьер-лига клубларининг жорий мавсумда чемпионликни қўлга киритиш имкониятлари ҳақидаги маълумотларни эълон қилди. Ҳозирда “Ливерпуль” АПЛ турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Манчестер Сити” - “Арсенал” учрашувидаги голсиз дуранг “мерсисайдликлар”нинг Англия чемпионатида ғолиб бўлиш имкониятини 48 фоизгача оширди.

“Ман Сити”нинг чемпион бўлиш имконияти 46 фоиздан 34 фоизга тушди, “Арсенал”да эса чемпионлик имкониятлари 19 фоизни ташкил қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Арсенал Манчестер Сити Ливерпуль Англия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг