Антонининг уйига ўғри тушди

Спорт

−

image

“Реал Бетис”нинг бразилиялик футболчиси Антонининг уйи Чемпионлар лигаси ўйини пайти талон-торож қилинди. Бу ҳақда футболчи ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.

“Чиройли кеча бўлиши кутилган воқеа ғазаб, қайғу ва умидсизликка айланди. Уйим талон-торож қилинди. Уйингизга бегона одамлар бостириб кириши қандай туйғу эканини тушунтириш қийин. Биз эришиш учун жуда кўп меҳнат қилган нарсаларимизни, бу йўлда нималарни бошдан кечирганимизни билмайдиган одам ҳаммасини тортиб олганини англаш оғир”, деб ёзди Антони Instagram саҳифасида.

Манбага кўра, ўғрилик жорий йилнинг 14 октябрь куни “Бетис”нинг Португалиянинг “Порту” жамоасига қарши учрашуви вақтида содир бўлган. UEFA Чемпионлар лигасининг иккинчи босқичи доирасидаги баҳс Испания клубининг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган.

“Аммо энг кўп оғриқ ва ғазаб келтирадиган нарса моддий йўқотишнинг ўзи эмас. Бу ўзимизни энг хавфсиз ҳис қилишимиз керак бўлган жойда пайдо бўладиган ишончсизликдир. Оилангизга қараб, сиз учун энг қадрли инсонларнинг кўзларида бундай воқеа қолдирган қўрқув ва хавотирни кўриш жуда оғир”, дея қўшимча қилди футболчи.

Маълумот учун, 26 ёшли Энтони 2025 йил сентябрь ойида Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клубидан “Бетис”га ўтган ва унинг Севиля клуби билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг