Антикоррупция агентлиги директорига қайнотаси 1,5 млн долларлик уй совға қилдими?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Антикоррупция агентлиги директори Акмал Бурхоновга қайнотаси 1,5 млн АҚШ долларилик ҳовли совға қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур вазиятга Бурхоновнинг ўзи ойдинлик киритди.

Ушбу тарқалган хабарларга у ўзининг Twitter'даги саҳифаси орқали муносабат билдириб, уларни рад этган.

“Бу ёлғон хабар! Шундай бўлсада, қайнотамга юбориб қўйдим”, дея киноя қилган Бурхонов.

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 2020 йил 29 июндаги “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилганди. Бу қарорга мувофиқ агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, тиббий ва транспорт хизмати кўрсатиш шароитлари бўйича вазирга тенглаштирилган.

Акмал Эшондедаевич Бурхонов Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори лавозимига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 14 июлдаги фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарори билан тасдиқланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Антикоррупция агентлиги

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг