Антидопинг агентлиги россиялик 250 нафар спортчини жазолади
Спорт
−
12 Март
1817Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WADA) Москва лабораторияси маълумотлари ва у ердан олинган намуналар асосида 250 нафар россиялик спортчига чора кўрди. Бу ҳақда WADA матбуот хизмати хабар берди.
Манбага кўра, яна 32 нафар спортчига нисбатан жиноий иш қўзғатилган, 106 та иш терговда қолмоқда. 13 февраль куни WADA Москва лабораторияси маълумотлари асосида 241 нафар спортчини жазолади.
Москва лабораторияси бу лаборатория маълумотларини бошқариш тизими, мазкур ташкилот 2012 йилдан 2015 йилгача бўлган даврда спортчилар учун допинг-тестлар натижалари билан боғлиқ ҳолатларни қайд этган. 2019 йил январь ойида маълумотлар WADA'га топширилди.
Россия томони WADA маҳаллий спортчилар билан боғлиқ допинг ҳолатларига аралашмасликни талаб қилди, бу эса якунда томонларнинг судлашувига сабаб бўлди. Спорт арбитраж судида эса антидопинг агентлиги ғолиб чиқди.
LiveБарчаси