Анталияда 29 йил деганда қор ёғди (фоторепортаж)

Олам

image

Туркиянинг жанубидаги йирик туризм шаҳри Анталияда сўнгги 29 йил ичида биринчи марта қор ёғди. Бу ҳақда “Анадолу” ахборот агентлиги хабар берди.  

Қайд этилишича, шаҳарда қор ёғиши бугун, 25 январь куни маҳаллий вақт билан соат 03:00 да бошланган.

Айтиш жоизки, охирги марта Анталия марказида бундай кучли қор 1993 йил 7 январда қайд этилган, ўшанда қор қопламининг баландлиги 5 сантиметр эди. 

Эслатиб ўтамиз, жорий ҳафтада Туркиянинг бир қатор шаҳарларини қор қоплади. Кучли қор ёғиши мамлакатнинг энг йирик шаҳри Истанбулда транспорт ҳаракати, шунингдек авиапарвозларни тўхтатиб қўйган. Йўлларда эса катта тирбандликлар юзага келган, одамлар машиналарини йўл четига қўйиб, пиёда юришга мажбур бўлган. Метрода пиёдалар оқими туфайли тиқилинч юзага келган. Баъзи автобус йўналишлари эрталабгача тўхтаб қолган. Шунингдек, шаҳарда савдо марказлари ва бир қанча корхоналар ёпилган. Истанбул аэропортида парвозлар кечиктирилган. 

Бундан ташқари, Тошкент ва Истанбул ўртасидаги авиапарвозлар кечиктирилгани ҳақида ҳам хабар берган эдик.












Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг