Тошкент ва Истанбул ўртасидаги авиапарвозлар кучли қор сабаб кечиктирилди

World

image

Жорий йилнинг 25 январь куни соат 07:40 да Тошкентдан Истанбулга учиши керак бўлган HY-271 рейси кучли қор сабаб кечиктирилди. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” АЖ Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Истанбул халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво (кучли қор, кўришнинг етарли даражада эмаслиги) шароити туфайли фақат 25 январь кунги HY-271 Тошкент—Истанбул рейси 13:00 га кўчирилган.

Бундан ташқари, Истанбул—Тошкент йўналиши бўйича учиши керак бўлган HY-072 рейси Истанбул вақти билан соат 12:30 дан 17:50 га кўчирилган. Шунингдек, Урганч—Тошкент йўналиши бўйича парвоз қиладиган HY-056 рейси вақти 16:20 дан 20:05 га ўзгартирилган.


Tags

Rate Count

82

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends