“Anorbank” ходими мижознинг банк картасидан пул ўғирлади
3-саҳифа
−
20 Август 2022
19949“Anorbank” ишчиси мансабини суиистеъмол қилиб, мижознинг 10 млн сўмга яқин пулини талон-торож қилди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 16 август куни ички ишлар органларига 1996 йилда туғилган фуқаро Ж.М. мурожаат қилиб, 15 август куни номаълум сабабларга кўра, “Anorbank” АЖ тижорат-рақамли банки томонидан берилган банк картасидан 8 080 000 сўм пуллари яширинча ўғирланганлигини маълум қилган.
Номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-техник тадбирлар натижасида ушбу жиноятни “Anorbank” алоқа маркази оператори 2001 йилда туғилган К.Д. содир этгани аниқланиб, ушланган.
Оператор К.Д. қўнғироқ қилган мижозларнинг мурожаатини таҳлил қилиб боргани, сўнгра Telegram мессенжерида гўёки техник ёрдам кўрсатувчи шахс сифатида профил очиб, банкда муаммо келиб чиққанлигини важ қилиб, мижознинг шахсига доир маълумотларидан фойдаланиб, банк картаси махфий кодини олиб, маблағларни талон-торож қилгани маълум бўлган.
LiveБарчаси