Анна Асти соғлиғи сабаб концертларини қолдирди
Маданият-санъат
−
13 Март
5148Россиялик хонанда Анна Асти оёғидаги жарроҳлик амалиётидан сўнг март ойидаги концертларини апрель ойига қолдиришга мажбур бўлди. Бу ҳақда унинг ўзи Instagram’даги саҳифасида маълум қилди.
Яқинда қўшиқчининг икки оёғи операция қилинган. Жарроҳлик амалиётидан кейин у ҳали тузалиб кетишга улгурмаган. Санъаткор бир оёғида қаттиқ оғриқ борлиги ва ҳатто сезиларли оқсоқланиб юришини айтган.
“Январь ойида икки оёғимни операция қилдим, ҳали бутунлай тикланмадим, чунки бир оёғим қаттиқ оғрияпти. Мен икки соатлик концертларда жисмонан бардош беролмайман. Биз март ойидаги гастроль сафаримизни апрель ойига қолдиришга мажбурмиз. Барча чипталар ўз кучида қолади”, деб ёзади Анна Асти.
Шунингдек, қўшиқчи оёғидаги ҳозирги оғриқни бартараф қилиш учун яна бир операцияга тайёр эканини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ британиялик хонанда Адель соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли вақтинча катта саҳнани тарк этиши маълум қилинганди.
Райҳона Улканбаева
LiveБарчаси