Адель саҳнани тарк этади
Маданият-санъат
−
28 Февраль
6394Британиялик хонанда Адель соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли вақтинча катта саҳнани тарк этади. Бу ҳақда у Instagram’даги расмий саҳифасида маълум қилди.
Қайд этилишича, хонанда Лас-Вегасдаги бўлажак концертини бошқа вақтга кўчиришга мажбур бўлган. Аделнинг сўзларига кўра, концертларни давом эттириш унинг овоз пайчаларига салбий таъсир кўрсатади.
“Афсуски, концертларни давом эттириш менинг овозимга салбий таъсир қилади. Шунинг учун, шифокорларнинг кўрсатмаларига кўра, бироз дам олишга мажбурман”, дейди Адель.
Маълумот учун, 2023 йилнинг сентябрь ойи охирида қўшиқчи Лас-Вегасдаги концерти давомида тўйи бўлиши мумкинлигини айтган. Аделнинг таъкидлашича, у аллақачон турмушга чиққан ва томошабинлар орасида унинг эри ҳам бор. Бироқ хонанда турмуш ўртоғининг исмини айтмади. Шунга қарамай, оммавий ахборот воситалари қўшиқчи бир неча йиллардан бери баскетбол агенти Рич Пол билан учрашиб юришини ёзган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирида “Титаник” фильмининг саундтреки “Мy heart will go on” қўшиғи билан дунёга танилган хонанда Селин Дион мушакларнинг қотиб қолиши синдроми туфайли саҳнани вақтинчалик тарк этишини маълум қилганди.
Улканбаева Райҳона
LiveБарчаси