Ангрендаги мактаблар телефондан воз кечишни бошлади

Жамият

image

Жорий йилнинг февраль ойида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Чирчиқ шаҳридаги мактаб директорлари билан учрашувда ўқитувчилари ва ўқувчилари телефондан воз кечган мактабга 300 миллион сўм пул мукофоти бериши ҳақида ёзган эдик.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида ҳам белгилаб қўйилган ҳужжатга асосан Ангрен шаҳридаги 13 ва 17-сонли умумтаълим мактабларида "Телефонсиз мактаб" тизими жорий этилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, ота-оналар кузатув кенгаши билан мактаб маъмурияти ҳамкорлигида йиғилиш ўтказилиб, телефондан таълим муассасасида умуман фойдаланмаслик таклифи илгари сурилган ва барча бирдек маъқуллаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда ўқувчиларга дарс вақтида телефондан фойдаланиш тақиқланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

телефонсиз мактаб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар