Қозоғистонда ўқувчиларга дарс вақтида телефондан фойдаланиш тақиқланди 

Олам

image

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев “Айрим қонун ҳужжатларига таълим, тарбия ва болалар хавфсизлиги масалалари бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунини имзолади. Бу ҳақда “Казинформ” агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, қонун билан таълим жараёнида мобиль телефонлардан фойдаланишга чеклов жорий этилган. 

Бундан ташқари, қонунда биринчи синфга тест синовларисиз қабул қилишни таъминлаш, болалар боғчаларига ягона навбатни таъминлаш, диний маълумотлар тарқалишининг олдини олиш ва таълим муассасаларида ўз жонига қасд қилишга чақиришни бартараф этиш каби нормалар киритилган. 

Шунингдек, болалар хавфсизлиги учун таълим муассасаларида деразаларни ҳимоя қулфлари билан таъминлаш, янги кичик туманларда кўп хонадонли уй-жойлар қурилиши жараёнида биноларнинг лойиҳа ҳужжатларига ижтимоий аҳамиятга эга бўлган таълим ва соғлиқни сақлаш объектларининг мажбурий бўлиши тўғрисидаги бандлар ҳам киритилган. 

Янги талаб уч сменали мактаблар муаммосини ҳал этиш, сифатли таълим бериш, аҳолига осон ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш имконини бериши таъкидланмоқда.

“Ҳужжатни қабул қилишдан яна бир мақсад етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болаларнинг таълим ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Президенти Владимир Путин мактаб ўқувчиларининг дарсда мобиль телефондан фойдаланишини тақиқловчи қонунни имзолаганди.

Сарвар Хуррамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Қозоғистон Қосим-Жомарт Тўқаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг