Ангренда фуқаронинг уйидан 2300 йиллик одам суяклари топилди
Жамият
−
06 Май 2020
14957Жорий йилнинг 23 апрель куни Ангрен шаҳри “Боғи Сурҳ” МФЙ Абай кўчаси 77-уйда яшовчи Ф.Норматовнинг яшаб турган турар жойи ҳовлисида қазилган чуқурдан қабр очилган. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар берди.
30 апрель куни фуқаро Ф.Норматов бу ҳақда Ангрен шаҳар тарихи музейига хабар берган. Ангрен шаҳар тарихи музейи ходимлари томонидан 1 май куни “Боғи Сурҳ” МФЙ Абай кўчасида яшовчи фуқаронинг мурожаати асосида унинг яшаб турган турар жой ҳовлисидан қазилган чуқурда қазишма ишлари олиб борилган.
Тадқиқот ишлари хулосасига кўра, ушбу қабр “Қовунчи” маданиятига оид бўлиб, у милоддан аввалги 3, милоднинг 3-4 асрларига тегишли эканлиги қайд этилди. Қабрдан шу даврда яшаган одамларнинг суяк қолдиқлари ва 5 хил турли ҳажм ва шаклдаги сопол буюмлари қазиб олинди.