Ангренда беш киши ҳаракатланаётган тепловоздан кўмир ўғирламоқчи бўлди

Жамият

image
Фарғоналик йигит 2 ойлик чақалоқнинг қотилига айланиб, 20 йилга қамалди north_east

Фарғоналик йигит 2 ойлик чақалоқнинг қотилига айланиб, 20 йилга қамалди

Тошкент вилоятида беш нафар номаълум шахс юриб кетаётган тепловоздан кўмир ўғирламоқчи бўлди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 17 ноябрь куни Олмалиқ кон металлургия комбинатининг Ангрен шаҳридаги филиалига тегишли кўмир ортилган 50 вагонли юк поезди тўрттасини узиб қолдириш учун “Облиқ” темир йўл бекатида тўхтаган. Узиб қолинган вагонлар белгиланган манзилга олиб бориш учун тепловозга уланган. Юк поезди ҳаракатланган вақтда 5 нафар номаълум шахс вагонга осилиб, кўмир маҳсулотини талон-торож қилишга уринган.

Vазкур ҳолатни кўрган ва шу ерда хизмат олиб бораётган Оҳангарон ўқчилик командаси ўқчиси вагонга чиққан номаълум шахсларни ушлаш мақсадида тепловозни тўхтатган. Тепловоз тўхтаган вақтда ушбу номаълум шахслар ҳар томонга қочиб кетишган. 

Ҳозирда мазкур номаълум шахсларни аниқлаш, келгусида уларнинг ушбу ноқонуний ҳаракатига қонуний баҳо бериш юзасидан тезкор суриштирув тадбирлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

кўмир

Баҳолаганлар

115

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг