Ангренда ҳаракатдаги поезддан кўмир ўғирламоқчи бўлганларнинг шахси аниқланди
3-саҳифа
−
23 Ноябрь 2020
5827Аввалроқ, жорий йилнинг 17 ноябр куни Тошкент вилоятида “Облиқ” темир йўл станциясидан кўмир ортилган поезд юкни белгиланган манзилга олиб ўтиш вақтида бир неча номаълум шахслар кўмир махсулотини талон-тарож қилиш мақсадида вагонга чиқиб олгани ҳақида хабар берган эдик.
Уларни қўлга олиш учун тепловоз тўхтатилганда, қочиб кетишганди.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг маълум қилишича, зудлик билан амалга оширилган тезкор-қидирув ишлар натижасида ғараз ниятли кимсаларнинг шахслари аниқланган. Улар ҳеч қаерда ишламайдиган Ангрен шаҳрида яшовчи: Х.А.Буранов (1980 й.т.), А.Д.Изамов (1989 й. т.), С.У.Танжариков (1986 й. т.) ва Х.У.Танжариков (1985 й. т.) бўлиб чиққан.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговолди тезкор суриштирув тадбирлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси