Ангренда ҳаракатдаги поезддан кўмир ўғирламоқчи бўлганларнинг шахси аниқланди
Crime
−
23 November 2020 7631 1 minute
Аввалроқ, жорий йилнинг 17 ноябр куни Тошкент вилоятида “Облиқ” темир йўл станциясидан кўмир ортилган поезд юкни белгиланган манзилга олиб ўтиш вақтида бир неча номаълум шахслар кўмир махсулотини талон-тарож қилиш мақсадида вагонга чиқиб олгани ҳақида хабар берган эдик.
Уларни қўлга олиш учун тепловоз тўхтатилганда, қочиб кетишганди.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг маълум қилишича, зудлик билан амалга оширилган тезкор-қидирув ишлар натижасида ғараз ниятли кимсаларнинг шахслари аниқланган. Улар ҳеч қаерда ишламайдиган Ангрен шаҳрида яшовчи: Х.А.Буранов (1980 й.т.), А.Д.Изамов (1989 й. т.), С.У.Танжариков (1986 й. т.) ва Х.У.Танжариков (1985 й. т.) бўлиб чиққан.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговолди тезкор суриштирув тадбирлари олиб борилмоқда.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August