Англиялик машҳур дарвозабон бутсасини михга илишини эълон қилди

Спорт

image

“Селтик” дарвозабони Жо Харт мавсум охирида фаолиятини якунлайди. Бу ҳақда посбоннинг ўзи ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.

36 ёшли Харт “Манчестер Сити”даги ўйинлари билан танилган. Дарвозабон “Блекпул”, “Бирмингем”, “Торино”, “Вест Хэм” клубларида ижара асосида ўйнаган, кейинчалик “Бёрнли”, “Тоттенхем” каби клублар шарафини ҳимоя қилган ва 2021 йилда “Селтик”га ўтган. Жо Англия терма жамоаси сафида 75 та ўйин ўтказган.

Харт жорий мавсумда “Селтик” сафида барча турнирларда 34 та ўйинда майдонга тушди. Дарвозабон ўз дарвозасидан 33 та гол ўтказиб юборди ва 13 та баҳсда дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди.

Маълумот учун, “Селтик” Шотландия Премьер-лигасида “Рейнжерс”дан икки очко ортда қолган ҳолда 2-ўринда бормоқда. Жамоа навбатдаги ўйинни 25 февраль куни “Мотеруэлл” билан ўйнайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Селтик Жо Харт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг