Англияда ёнғин сабаб футбол ўйини қолдирилди

Спорт

image

Футбол бўйича Англия 2-дивизионининг 36-тури доирасидаги “Саутгемптон” ҳамда “Престон Норт Энд” жамоалари ўртасидаги ўйин стадион яқинидаги кучли ёнғин оқибатида номаълум кунга қолдирилди. Бу ҳақда “The Sun” хабар берди. 

Манбага кўра, 6 март куни туш вақтидан кейин стадион яқинидаги бир нечта бинолар ёнган ва тўртта саноат объектига зарар етган. Ёнғинни бартараф этиш учун 18 та ўт ўчириш машинаси жалб қилинган. 

Қайд этилишича, хавфсизлик юзасидан ўйинни бошқа муддатга қолдиришга қарор қилинган.

“Биз мухлисларнинг ҳафсаласи пир бўлганидан афсусдамиз. Ҳар икки клуб мухлислари ўзлари ва ходимлар, футболчилар хавфсизлигини биринчи ўринга қўйиш зарурлигини тушунади”, дейилади “Саутгемптон” клуби матбуот хизмати хабарида. 

Маълумот учун, “Саутгемптон”-“Престон” ўйини 6 март куни ўтказилиши керак эди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Англия Саутгемптон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг