Англияда гладиатор кўринишидаги пичоқ дастаси топилди

Бу қизиқ

image

Англия шимолидаги Адриан деворида гладиатор шаклидаги камдан-кам учрайдиган пичоқ дастаси топилди. Бу ҳақда СNN хабар берди.

Артефакт топилган тарихий жойга ғамхўрлик қилувчи English Heritage хайрия ташкилотига кўра, мис қотишма пичоқ дастаси “секуратор” деб номланувчи гладиаторлар синфини тасвирлайди. 2000 йиллик пичоқ дастаси Тайн дарёсидан топилган.

Секураторлар – тўлиқ қуролланган гладиаторлар бўлиб, лотинчадан таржима қилганда “таъқибчилар” деган маънони билдиради. Улар фақат калта кўйлак ёки фартук кийган ва ўз таъқибчисини ўраб олиш учун кўтарган тўридан фойдаланишга ҳаракат қилган. Пичоқ тутқичида тасвирланган гладиатор дубулға кийган, қўлида танасини ёпиб турувчи қалқон бор ва қилични ушлаб турган чап қўлини ташқарига чиқарган ҳолда ишланган. Чап қўл эса Рим дунёсида омадсиз деб ҳисобланган.

“Британияда гладиаторларнинг эсдалик буюмларини топиш камдан-кам учрайди ва бундай яхши сақланган ҳамда қизиқарли асарни топиш диққатга сазовордир”, дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг Шинжон шаҳридаги Сяохе қабристонида ўтказилган археологик қазишмаларда топилган тобут ичидан чиққан заргарлик буюми дейилган ноёб топилма пишлоқ бўлиб чиққанди. Қабристонда 2003 йилда олиб борилган қазишмалар пайтида 3600 йиллик тобут очиб кўрилган эди. 21 йил ўтгач, тадқиқотчи гуруҳ тобут ичидан олинган деталь кефир пишлоқи деган хулосага келди.


Мақола муаллифи

Теглар

Англия Адриан девори гладиатор пичоқ даста

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made