Англияда “Гарри Поттер” услубидаги “жодугарлар уйи” ижарага берилади

Бу қизиқ

image

“Гарри Поттер” фильмининг ихлосмандлари учун яна бир янгилик қилинди. Англиянинг Йорк шаҳридаги уйлардан бири "Гарри Поттер" услубида безатилди ва ижарага берилди. Бу ҳақда “Правила жизни”нашри хабар берди. 

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўз изоҳларида уй атмосфераси “Гарри Поттер” фильмининг машҳур қаҳрамонлари – Блэклар хонадонини эслатишини қайд этган.

"Жодугарлар учун" мўлжалланган уй бутун дунёга машҳур франчайзингнинг кўплаб рамзий буюмлари билан безатилган. Жумладан, эшикда “Ўлим муборак” белгиси, деворларда эса қароқчилар харитаси, бойўғли сурати ва антиқа расмлар бор. 

Биринчи қаватда ошхона мавжуд. У ерда кичик телескопни ҳам кўриш мумкин. Бинонинг ўзи Йоркнинг марказида жойлашган.

Уй тўрт кишига мўлжалланган. Ушбу “сеҳрли” уйда тунаб қолишнинг чегирмасиз бир кечалик нархи – 164 фунт стерлинг (200 АҚШ доллари), чегирма билан эса 148 фунт стерлинг (180 доллар)ни ташкил этади. Уй ҳайвонлари учун қўшимча 32 фунт стерлинг (40 доллар) тўлов қилинади.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча йил аввал Лондон марказидаги Лестер майдонига Гарри Поттер ҳайкали ўрнатилганди. Ҳайкалда актёр Дэниел Рэдклифф ижросидаги Поттер қаҳрамонининг супургида учаётгани тасвирланган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Англия Гарри Поттер жодугарлар уйи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг