Англия Премьер-лигаси қачон бошланиши маълум бўлди

Спорт

image

Англияга ҳам футбол қайтмоқда. Бугун, 28 май куни Англия Премьер-лигаси расмий сайтида чемпионат баҳслари 17 июндан давом эттирилиши эълон қилинди.

“Премьер-лига акциядорлари барча эҳтиёт чоралари ва талабларга риоя қилинган ҳолда чемпионат учрашувларининг 17 июнь кунидан давом эттирилиши борасида келишувга эришишди”, дейилган АПЛ хабарида.

Олдинроқ, дастлаб қолдирилган ўйинлар – “Астон Вилла” – “Шеффилд Юнайтед” ва “Манчестер Сити” – “Арсенал” учрашувлари 17 июнь куни ўтказилиши ҳақида хабар берилганди. Навбатдаги ўйинлар 19-20 июнь кунлари ўтказилади. Мавсум 1-2 августгача якунланиши, 8 августда эса Англия кубоги финали ўтказилиши айтилган эди.

Маълумот учун, Европада "кучли бешлик" чемпионатларидан биринчи бўлиб Бундеслига баҳслари қайта тикланганди. Германияда 16 май куни ўйинлар бошланди. Кейинроқ Испанияда ҳам Ла Лига баҳслари 8 июндан давом эттирилиши маълум бўлди. Италия А Серияси эса дастлаб 31 майдан бошланиши айтилди. Кейинроқ эса клублар 13 июндан ўйинлани давом эттиришга келишиб олгани айтилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ футбол

Баҳолаганлар

139

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг