Испанияга футбол қайтмоқда!
Спорт
−
23 Май 2020
9523Испания ҳукумати коронавирус пандемияси туфайли жорий қилинган карантин чораларини енгиллаштириш бўйича қарор қабул қилди.
Испания Бош вазири Педро Санчеснинг маълум қилишича, футбол бўйича миллий чемпионат – Ла Лига ўйинлари 8 июндан давом эттирилади.
“Испания ўзидан талаб қилинган барча нарсани бажармоқда. Мамлакат оммавий тадбирларни давом эттириш фурсати етди. Биз учун имкониятлар очилмоқда”, дейди Санчес.
Қайд этиш керак, Ла Лига ўйинлари юзага келган пандемия сабабли музлатиб қўйилганди. Шу пайтга қадар мусобақанинг 27 тури ортда қолган. Ла Лига доирасидаги сўнгги ўйин 10 март куни ўтказилган эди.
Ла Лига жадвалида Каталониянинг “Барселона” (58 очко) ва Мадриднинг “Реал” (56) жамоалари мос равишда биринчи ҳамда иккинчи ўринларда боришмоқда.