Испанияга футбол қайтмоқда!
Спорт
−
23 Май 2020 10761 1 дақиқа
Испания ҳукумати коронавирус пандемияси туфайли жорий қилинган карантин чораларини енгиллаштириш бўйича қарор қабул қилди.
Испания Бош вазири Педро Санчеснинг маълум қилишича, футбол бўйича миллий чемпионат – Ла Лига ўйинлари 8 июндан давом эттирилади.
“Испания ўзидан талаб қилинган барча нарсани бажармоқда. Мамлакат оммавий тадбирларни давом эттириш фурсати етди. Биз учун имкониятлар очилмоқда”, дейди Санчес.
Қайд этиш керак, Ла Лига ўйинлари юзага келган пандемия сабабли музлатиб қўйилганди. Шу пайтга қадар мусобақанинг 27 тури ортда қолган. Ла Лига доирасидаги сўнгги ўйин 10 март куни ўтказилган эди.
Ла Лига жадвалида Каталониянинг “Барселона” (58 очко) ва Мадриднинг “Реал” (56) жамоалари мос равишда биринчи ҳамда иккинчи ўринларда боришмоқда.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025