Англия клуби Мбаппени “Реал”дан “илиб” кетиши мумкин

Спорт

image

Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан шартнома имзолаш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда “Bola Sport” хабар берди.

Манбага кўра, инглиз клуби билан келишувда Мбаппенинг испан гранди форвардга таклиф қилаётган маошининг камайтирилишидан норозилиги асосий омил бўлиши мумкин. 

Қайд этилишича, Килиан “қироллик клуби”га ўтиш чоғида дастлаб маошини камайтиришга тайёр эди, бироқ “Реал Мадрид” раҳбарияти молиявий шароитни жуда кам баҳолаган, бу эса музокаралар йўналишини тубдан ўзгартириши мумкин.

Шунингдек, Мбаппе вакилларидан бири “Манчестер Сити” билан музокараларда иштирок этган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 25 ёшли Мбаппе “Реал”да энг кўп маош олувчи футболчи бўлмаслиги хабар қилинганди. Мбаппенинг “Реал” билан шартномаси 5-6 йилга мўлжалланган бўлиб, футболчи бонус сифатида 50 миллион евродан кўп маблағ олмайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Манчестер Сити ПСЖ Мбаппе

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг