Ангела Меркелнинг идораси дарвозасига тўқ рангли автомобиль келиб урилди

Олам

image

Бугун, 25 ноябрь куни эрталаб Берлинда Германия канцлери Ангела Меркелнинг идораси дарвозасига тўқ рангдаги автомобиль келиб урилди. Бу ҳақда “Bild” нашри воқеага гувоҳ бўлганларга таяниб хабар берган. 

Манбага кўра, автомобилнинг бир томонида оқ рангда “Сиз болалар ва қарияларнинг лаънати қотилисиз”, иккинчи томонида эса “Глобаллашув сиёсатини тўхтатинг”, деб ёзилган бўлган. 

Қайд этилишича, кўп ўтмай, воқеа жойига тез ёрдам машинаси етиб келган. Унинг нима учун келгани очиқланмаган, жароҳатланганлар ҳақида маълумот  йўқ. 

Таъкидланганидек, ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган, автомобиль ҳайдовчиси ҳибсга олинган.

Нашр, шунингдек, Меркелнинг бугун, 25 ноябрь куни федерал ерларнинг Бош вазирлари билан коронавирус тарқалишига қарши кураш чоралари бўйича видеоконференция ўтказганига аниқлик киритган.


Мақола муаллифи

Теглар

АНГЕЛА МЕРКЕЛ

Баҳолаганлар

128

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made