Германия канцлери идорасига урилган автомобиль эгаси ҳибсдан озод этилди

Олам

image

Аввалроқ, 25 ноябрь куни Берлинда Германия канцлери Ангела Меркелнинг идораси дарвозасига тўқ рангдаги автомобиль келиб урилгани ҳақида хабар бергандик.

Автомобилнинг бир томонида оқ рангда “Сиз болалар ва қарияларнинг лаънати қотилисиз”, иккинчи томонида эса “Глобаллашув сиёсатини тўхтатинг”, деб ёзилган бўлган. 

Шундан сўнг, автомобиль ҳайдовчиси ҳибсга олинганди. 

Кеча, 26 ноябрь куни Германия полицияси автомобиль эгаси бўлган 56 ёшли эркакни ҳибсдан озод қилди

Полиция эркакни ҳибсда ушлаб туриш ёки руҳий касалликлар клиникасига жўнатиш учун ҳеч қандай асос мавжуд эмаслигини маълум қилган. Эркакка қарши текширув ишлари давом этмоқда.

Кейинроқ маълум бўлишича, худди шу эркак худди шу машинада 2014 йилнинг февраль ойида ҳам Ангела Меркелнинг офиси дарвозасига урилган. Ўшанда машинага немис тилида "Одамларни ўлдираётган иқлим ўзгаришига йўқ" ва "Николь, мен сени севаман", деган ёзув бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

АНГЕЛА МЕРКЕЛ

Баҳолаганлар

85

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг