Андижондаги туғуруқхонада 21 ёшли она ўзини осди
Жамият
−
08 Июнь 2020
46854Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшовчи 1 йил аввал турмуш қурган 21 ёшли она туғруқхонада ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Матбуот котиби QALAMPIR.UZ нашрига хабар қилди.
Қайд этилишича, Андижон шаҳар прокуратураси томонидан А. О. Андижон вилояти перинатал марказида жойлашган бинонинг ер тўласига кириш қисми тўсинига, арқондан ясалган сиртмоққа ўзини осиб, ўз жонига қасд қилганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аниқланишича, 2020 йилнинг 07 июнь куни соат 01:15 ларда Жалақудуқ тумани, Гулистон маҳалла фуқаролар йиғини, Сано кўчаси 8 уйда яшаган, 05.03.1999 йилда туғилган А. О. Тошкент кўчасидаги Андижон вилояти перинатал марказида жойлашган бинонинг ер тўласига кириш қисми тўсинига, арқондан ясалган сиртмоққа ўзини осиб, ўз жонига қасд қилган ҳолатда топилган.
Олиб борилган терговга қадар текширув давомида марҳума А. О. 2019 йил 19 июлда А. Б. билан турмуш қурган. 2020 йил 2 июнь куни О.А. соат 18:40 да "ҳомиладорлик И, туғруқ И, 39 ҳафта, оғир преклампиция ҳомилани думба билан келиши" ташхиси билан перинатал марказнинг 2-акушерлик туғруқ бўлимига қабул қилинган. Шу куни соат 20:25 да аёл кесар кесиш ташрихи йўли билан ўғил жинсли 3005 грамм вазнда тирик чақалоқни дунёга келтирган. Аёл ташрихдан сўнг 1 сутка давомида марказнинг жонлантириш бўлимининг интенсив палатасида сақланган ва 3 июнь куни 2-акушерликнинг чилла бўлими 10-палатасига кўчирилган.
Шифокорлар томонидан унга нисбатан шафқатсиз ёки қадр қимматини камситувчи ҳолатлар аниқланмаган. Маълум қилинишича, охирги вақтларда руҳиятида ўзгаришлар кузатилганлиги, палатадаги беморлар уни кўп вақт давомида бир нуқтага тикилиб қолиши, тунда туриб, нарсаларини ёйиб олиб, қараб ўтирганлигини кўришганлиги, 2020 йилнинг 7 июнь куни ювиниб, тараниб, кийимларини алмаштириб, ўз жонига қасд қилганлиги аниқланган.
О.А.нинг турмуш ўртоғи Б.А. отаси М.С. онаси Б.И. қайнонаси Н.А. шунингдек бир қатор танишлардан тушунтириш хатлари олинган. Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси, комиссион суд-тиббий экспертизалари тайинланган.
Иш бўйича аҳамиятли бўлган ҳолатлари аниқлаштириш юзасидан Андижон шаҳар Ички ишлар органи Фуқаровий масалалар бўлимига алоҳида топшириқ юборилди.
Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь