Андижондаги кўп қаватли уйда газ портлади. 3 киши шифохонага ётқизилган

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Андижондаги кўп қаватли уйда газ портлаганлиги ҳақида хабарлар тарқалган. Бош Прокуратура Матбуот хизмати хонадондаги 3 нафар фуқаро шифохонага ётқизилганини маълум қилди.

Аниқланишича, 2020 йил 9 декабрь куни соат 01:00 ларда Андижон шаҳар Қўшариқ дахасида жойлашган қўп қаватли уйнинг хонадонида таббий газ тўпланиб қолган. Ушбу хонадонда яшовчи аёл Д.М. электр чироқни ёқиб юбориши оқибатида портлаш келиб чиққан.  Яшаш уйининг тахминан 30 квадрат метр қисми ёниб, зарарланган.

Андижон вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси навбатчилик қисмига келиб тушгач, ёнғин хавфсизлиги ходимлари ҳодиса жойига етиб борган ва соат 01:16 да ёнғин бартараф этилган.Чақнаш оқибатида турли даражадаги куйиш тан жароҳатларини олган хонадондаги 3 нафар фуқаро шифохонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан тергов қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Портлаш Андижон

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг