Андижонда ЗИЛ йўл бўйидаги уйни бузиб, ичкарига кириб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Андижон вилояти Асака туманида ЗИЛ йўл бўйидаги уйни бузиб, ичкарига кириб кетди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, бугун, 8 апрель куни соат 13:10 ларда Асака тумани Янгисор маҳалласи ҳудудида иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланиб келаётган ЗИЛ ММЗ русумли юк транспорт воситасининг тормоз тизимида техник носозлик келиб чиқиши оқибатида йўл бўйидаги яшаш хонадонига бориб урилган.

Билдирилишича, ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида юк транспорт воситасининг ҳайдовчиси олган тан жароҳати билан туман шифохонасига ётқизилган. Бошқа фуқароларга зарар етмаган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳозирда Асака тумани ИИБ ЙҲХГ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилояти Зарбдор туманида 28 ёшли Nexia-3 ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида Kia билан тўқнашганди. Kia ҳайдовчиси тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Андижон Асака ЗИЛ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг