Андижонда “заправка” портлади. Жабрланганлар бор
3-саҳифа
−
02 июл 47347 1 дақиқа
Бугун, 2 июль куни Андижон вилоятининг Хонобод шаҳрида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ҳаво-газ аралашмасининг чақнаши содир бўлди. Бу ҳақда вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, ҳодиса соат 10:30 атрофида Хонобод шаҳар “Анҳор” маҳалласидаги АГТКШ компрессор хонасида юз берган. Хабар келиб тушгач, қутқарув бўлинмалари зудлик билан воқеа жойига етиб борган.
Чақнаш туфайли компрессор хонасининг 30 квадрат метр майдондаги том қисми, шунингдек, эшик ва деразаларига зарар етган. Ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро тан жароҳати олиб, тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага ётқизилган. Қурбонлар йўқ.
Ҳозирда чақнашнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 апрель куни Сурхондарё вилоятининг Денов тумандаги газ қуйиш шохобчасида портлаш содир бўлганди.