Андижонда йўлда кетаётган MAN ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
18 Декабрь
1963Андижон вилояти Улуғнор туманида йўлда ҳаракатланиб кетаётган MAN ёниб кетди. Бу ҳақда Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 18 декабрь куни соат 18:04 да Улуғнор тумани 4-P Марғилон сойбўйи йўлининг 32-километрида ҳаракатланиб кетаётган MAN русумли автомобиль ҳайдовчи А.Р. бошқарувни йўқотиши оқибатида бетон тўсиққа бориб урилган. ЙТҲ оқибатида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида Андижон вилояти ФВБга хабар берилган. Соат 18:08 да воқеа жойига ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган ва соат 18:14 да аланга батамом ўчирилган.
Ёнғин оқибатида автомобилнинг салон қисми ёниб зарарланган, тан жароҳати холатлари қайд этилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қамчиқ довонида қисқа туташув сабаб юк автомобили ёниб кетган эди.
LiveБарчаси