Андижонда “валютчик”лар ушланди
3-саҳифа
−
11 Январь
6552Андижон вилоятида валюталарни ноқонуний йўл орқали айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар жиноят устида ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Билдирилишича, департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Андижон шаҳрида тезкор тадбир ўтказилган. Унда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар фуқаролардан бирига жами 10 минг АҚШ долларини 124,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шундан сўнг, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё ва Бухоро вилоятларида ноқонуний доллар айирбошлаш билан шуғулланаётганлар ушланганди.
LiveБарчаси
Афруза Ҳамдамова 2 карра жаҳон чемпиони.
09 Ноябрь