Андижонда тўртта машина ЙТҲ содир этди
3-саҳифа
−
30 Июнь
4466Андижон вилоятининг Марҳамат туманида тўртта автомобиль иштирокида йўл-траспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат кеча, 29 июнь куни тумандаги “Гар-Гар” МФЙ ҳудудидан ўтган 4Р-138 автомобиль йўлининг 33- километрида содир бўлган. 2000 йилда туғилган ҳайдовчи Т.М. ўзининг Nexia-2 машинасида иккинчи даражали йўлдан асосий йўлга кескин чиқиб юбориши оқибатида, асосий йўлдан келаётган Мatiz русумли транспорт воситаси билан тўқнашиб кетган.
Мatiz ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиб, қарама-қарши томонга ўтиб кетиши туфайли ўз йўналишида келаётган Nexia ва Тracker автомобиллари билан тўқнашиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
Билдирилишича, ЙТҲ оқибатида Мatiz ҳайдовчиси тан жароҳати олиб, туман шифохонасига мурожаат қилган. Транспорт воситалари эса техник шикастланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сирдарё вилоятида юк автомобили ва ичида йўловчилари бўлган автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.