Андижонда талончиликда гумонланган шахс қидирувга берилди
3-саҳифа
−
20 Май
6723Андижон вилояти Олтинкўл туманида туғилган Фурқат Мўйдинович Тўйчиев қидирилмоқда. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Фурқат Тўйчиев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) 3-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этиб, ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан яшириниб юрибди.
ИИБ фуқаролардан юқоридаги шахс тўғрисида бирон-бир маълумотга эга бўлса, зудлик билан “102” ёки +998743421002, +998743422-02, +998933727788 телефон рақамларига қўнғироқ қилиши сўралган. Маълумот берган фуқаронинг шахси сир сақланиши тўлиқ кафолатланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида уй учун тўловларни олиб қочиб юрган шахслар қидирувга берилган эди.
LiveБарчаси