Андижонда сохта “права” тайёрлаган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Андижон вилоятида сохта ҳайдовчилик гувоҳномаси расмийлаштириб бериш ва сертификат олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Булунғур туманида олиб борилган терговга қадар текширувда автомактаб ўргатувчи устаси Ғ.Қ. фуқаро А.Р.га автомактабда ўқимасдан ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 600 АҚШ долларини олиб, унга сохта гувоҳнома расмийлаштириб бергани аниқланиб, Ғ.Қ. томонидан 100 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.

Шаҳрихон туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса “Ватапарвар” ташкилотининг туман бўлими ҳисобчиси Ш.Х. фуқаро Г.А.га ҳайдовчилик гувоҳномасини олиши учун ўқув курсида ўқиганлиги тўғрисида сертификат олиб бериш эвазига 5,2 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент ва Қашқадарёда имтиҳонсиз ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланганди.

Муҳаммад Ҳодиев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

сохта “права”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар