Андижонда шифокорларга тажовуз қилинганлиги юзасидан баёнот берилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 29 февраль куни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиалида шифокорга  тажовуз қилингани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу ҳолат юзасидан бугун, 11 март куни Соғлиқни сақлаш ваъзирлиги матбуот хизмати баёнот берди.

Баёнотда таъкидланишича, 2020 йил 29 февраль куни фуқаро М.Х. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Андижон филиали травматология қабулхонасига келиб, шифохонага ётқизилган опасига тиббий ёрдам кўрсатилмаганлиги важи билан хизмат вазифасини бажараётган шифокорларни уятли сўзлар билан ҳақорат қилиб, беморга етарли даражада тиббий муолажалар кўрсатилишига тўсқинлик қилган.

"Х.М. шифохона ҳамширасидан опасига тан жароҳатлари етказилганлиги ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилмасликни талаб қилиб, уларни уятли сўзлар билан ҳақорат қилган ҳамда шифокорларнинг қонуний фаолиятига фаол қаршилик кўрсатган. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан 10.03.2020 йилда Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва фуқаро Х.М. процессуал тартибида ушланган. Ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб бориляпти" дейилади баёнотда.

Сўнгги йилларда Республикада шифокорларга бўлган тажовузлар сони ортганини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак. Баъзида бу ҳолатларда шифокорларга жиддий тан жароҳати етказиши кузатилмоқда. Хатто шундай можароларнинг бири шифокорнинг кўриш қобилиятини ёқотиши билан тугаганлиги ачинарли ҳол.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон Шифокорларга тажовуз Соғлиқни сақлаш ваъзирлиги

Баҳолаганлар

60

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг