Андижонда севгилиси учун ўзини каналга отган йигит чўкиб кетди
3-саҳифа
−
29 Май 2023
12797Андижонда 20 ёшли йигит каналга тушиб кетган севган қизини қутқариб оламан деб чўкиб кетди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, ҳодиса Марҳамат туманидан оқиб ўтувчи Жанубий Фарғона каналида содир бўлган. Марҳамат туманида яшовчи 2003 йилда туғилган Н.А. шу туманда яшовчи, ўзига аввалдан таниш бўлган Х.Г.ни каналга тушиб кетганини кўриб, қутқариш мақсадида сувга тушган. Шу пайт Х.Г.ни атрофдаги одамлар қутқариб қолган. Аммо йигит оқиб кетган.
Орадан уч кун ўтиб, йигитнинг жасади каналнинг "Полвонтош" МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмидан топилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь