Андижонда “Мини технологиялар ярмаркаси” ўтказилди
Бизнес
−
16:58 500 1 дақиқа
"Бизнесни ривожлантириш банки" АТБ Хўжаобод туманида Кичик бизнесга кўмаклашиш маркази ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида "Мини технологиялар ярмаркаси" ташкил этилди.

Мақсад: Ишсиз ва кам даромадли фуқароларга ўз бизнесини бошлаш ва даромад манбасини яратиш учун амалий имконият бериш.
Ярмарка рақамларда ва имкониятларда:
100 дан ортиқ технология: 10 дан зиёд етказиб берувчилар томонидан уй шароитида ва кичик ишлаб чиқариш объектларини йўлга қўйишга мўлжалланган ускуналар намойиш этилди.
_png%20%E2%80%94%20%D0%BA%D0%BE%D0%BF%D0%B8%D1%8F.jpg)
500 нафардан ортиқ иштирокчи: Фуқаролар маҳалла банкирлари ва ҳоким ёрдамчиларидан манзилли маслаҳатлар олишди.
(60).png.jpg)
Амалий натижа: Ярмарканининг ўзида 14 нафар фуқаро танлаган ускунаси бўйича дастлабки шартномаларни расмийлаштирди.
Тадбирлар доирасида келиб тушган мурожаатлар бўйича фуқароларни даромадли фаолиятга йўналтириш ишлари давом этмоқда.
.jpg)
Live
Барчаси