Андижонда МЧЖ раҳбари аҳолига ажратилган тонналаб унни сотиб юборди

3-саҳифа

image

Андижон вилоятининг Улуғнор туманида аҳоли учун ажратилган 169 тонна ун маҳсулотини қиммат нархларда сотиб юборган МЧЖ раҳбари ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, “I.I.” МЧЖ раҳбари М.А. аҳолига арзон нархларда сотиш мақсадида давлат ресурслари ҳисобидан ажратилган умумий баҳоси 385 млн сўмлик 169 тонна ун маҳсулотини арзонлаштирилган нархларда етказиб бермасдан, бошқа шахсларга қиммат нархларда сотиб юборган.

Хабарга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 192-11-моддаси (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон ун

Баҳолаганлар

113

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг