Андижонда фуқаро “самосуд” қилинди. ИИБ изоҳ берди

Жамият

image

2020 йил 22 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Жалақудуқ туманидаги Дехқон бозори ёнида қоида бузган автомобилларни суратга олиб юргани айтилган фуқаронинг “самосуд” қилингани видеоси тарқалди. Ушбу видеотасвирдаги барча ҳолатлар юзасидан Андижон вилояти ИИБ масъул ходимлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Аниқланишича, 2020 йилнинг 22 декабрь куни соат 11:00 ларда Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро Н.Қ Жалақудуқ тумани марказида жойлашган “Деҳқон бозори”га мевалар нарх-навосини билиш учун келиб, бозорни фотосуратга олаётган вақтида бир гуруҳ фуқаролар Н.Қ. ни бошқа мақсадда суратга оляпти, деб ўйлаб, жамоат жойида турли уятли сўзлар билан ҳақорат қилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жалақудуқ тумани ИИБ ХПБ ички ишлар органлари таянч пункти профилактика катта инспектори томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, натижада қуйидагилар аниқланган:

Фуқаролар А.Д., М.Р., А.А., Ж.З., ва Қ.Д. лар жамоат жойида турли ҳақоратли сўзлар билан бақир-чақир қилганлиги учун уларнинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжудлиги боис, тўпланган ҳужжатлар чора кўриш учун Жалақудуқ туман маъмурий судига юборилган.

2020 йил 25 декабрь куни маъмурий иш судда кўриб чиқилиб, ҳуқуқбузарларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баробари миқдорида жарима қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон

Баҳолаганлар

789

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made