Андижонда “газвода”нинг кислород баллони ёрилиб кетди (видео)
3-саҳифа
−
10 Июнь 2024 28604 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Асакада “газвода”нинг кислород баллони ёрилиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Андижон вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 30 май куни Асака тумани Камолот маҳалла фуқаролар йиғини Марғулоний кўчаси ҳудудида содир бўлган. 1999 йил туғилган Э.К. газланган ичимлик суви сотиш билан шуғулланаётган вақтида кислород баллони ёрилиб кетган.
“Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ”, дейилади муносабатда.
Қайд этилишича, ҳозирда тадбиркор билан техника хавфсизлиги қоидалари бўйича қўшимча йўриқномадан ўтказилган ва ҳодиса омиллари ўрганилмоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь